avatar
Куч
706.81
Рейтинг
+271.80

Qarshiyeva Sevara Shuxratovna

Мақолалар

Амир Темур қўшинининг ҳарбий тизими

JizDPI
Илм-фан

Амир Темур давлатчилигида ҳарбий тизими ўрганилиши миллий давлатчилигимиз тарихидаги янги бир сахифани очишга ва бугунги давлатчилик анъаналаримизни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши мумкин.



Уруш бўлмасин жаҳонда

JizDPI
Илм-фан

Одамхўрлик – каннибализм беш аср аввал барҳам топган, дейдилар… Ундай эмас. Модомики, ер юзида уруш балоси бор экан, шунинг ўзи одамхўрликдир.


                                (Ўткир Ҳошимов) 


Бу фоний дунё яралибдики, икки тоифадаги  кучлар ўртасида доимий курашлар бўлиб келмоқда. Бири эзгулик, бири ёвузлик бири адолат, бири жаҳолат, бири ёруғлик, бири зулмат. Қисқа қилиб “яхшилик ва ёмонлик ” деб номласак ҳам хато бўлмайди. Аммо инсонлар ўртасидаги урушлардан хавфлироғи йўқ. Икки, уч ва  миллионлаб инсонлар ўртасида бўлаётган урушлар нафақат ўзларига, балки бутун дунёга ҳам хавф туғдирмоқда. Ер юзидаги энг биринчи уруш Одам атонинг фарзандлари Қобил ва Ҳобил ўртасида бўлиб ўтди. Шундан уларнинг бири яхшилик, иккинчиси ёмонлик рамзи бўлиб қолди.



Тўмарис издоши

JizDPI
Илм-фан

Мен тарих китобларидан Туркистоннинг миллий озодлиги учун рус чоризмига қарши курашган, подшоҳ Александр II ни ҳам ўзи билан ҳисоблашишга мажбур этиб, “Олой маликаси ва ҳукмдори” деган эътирофга сазовор бўлган аёл Қурбонжон додҳонинг қаҳрамонликлари ҳақида ўқиганман. Яқинда ёзувчи Хайриддин Султоннинг “Бунчалар ширинсан, аччиқ ҳаёт” номли ҳикоясини ўқиб, бу аёлга чексиз ихлосим ва ҳурматим ортди. Ҳикояда 1865 йилдан то 1880 йилгача Помирда бир саркарда сифатида халқни ўз атрофига тўплаб, қўлида қилич билан Фон Кауфманга қарши курашган аёлнинг жасорати, бу йўлда ҳатто жондек фарзандларининг  ўлимини ҳам мардонавор қарши ололган Қурбонжон додҳонинг ватанпарварлиги бадиий талқин этилган.



Фетишизм ёхуд “Олтиндан яралган” худоларга эътиқод

JizDPI
Илм-фан

Жамиятнинг ривожланишида, ҳар бир халқнинг ҳаётида дин ва диний эътиқодлар устувор вазифага эга. Диний эътиқодлар турли даврда бир биридан мазмунан фарқ қилган ҳолда вужудга келган. Шундай диний эътиқодлардан бири — “Фетишизм” ҳисобланади.



«Саноқ системалари» мавзусини ахборот технологиясидан фойдаланиб ўқитиш методикаси

JizDPI
Илм-фан

Жамиятнинг замонавий ривожи инсон ҳаётий фаолиятининг барча соҳаларида ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш билан характерланади. Педагогика олий таълим муассаларида таҳсил олаётган бўлажак ўқитувчилар таълим жараёнини ривожлантириш учун ахборот-коммуникация технологияси ва информатиканинг фан сифатидаги ролини англаши лозим. Демак, талабалар «Информатика ва ахборот технологиялари» ўқув предметини ўрганиш жараёнида ўзлаштирадиган билимлар ва эгаллайдиган кўникмалари глобал ва оммавий характерга эга. Ушбу ўқув предметини ўрганиш учун талабалар мактаб, академик лицей ёки касб-ҳунар коллежларида ўзлаштирган информатика соҳасидаги назарий билимлар ва амалий кўникмаларга таянади. Талабалар ушбу ўқув предметини ўрганиш жараёнида эгаллаган билимларини ва амалий кўникмаларини ўқув режасидаги ўқитиш кўзда тутилган бошқаларни ўрганишда, малакавий амалиётда, шунингдек, курс ишлари ва битирув малакавий ишларни тайёрлашда фойдалана олиши керак.



Хоразм халфачилик санъати хақида

JizDPI
Илм-фан

Хоразм воҳаси, нафақат ўзининг достончи, лапарчи, қўшиқчи, қизиқчи, ўйинчи – масхарабоз, қўғирчоқбозлари, балки мамлакатимизнинг бошқа ўлкаларида деярли учрамайдиган халфачилик санъати намоёндалари билан ҳам машҳурдир.



Бўлажак ўқитувчиларда иқтидорли ўқувчиларга таълим бериш кўникмаларини шакллантириш методологияси

JizDPI
Илм-фан

Мазкур мақолада олий педагогик таълим тизимида бўлажак ўқитувчиларга таълим бериш кўникмасини шакллантириш методологияси таҳлил қилинган.



Ўзбекистоннинг қадимги тарихи хақида Хитой воқеанависларнинг маълумотлари

JizDPI
Илм-фан

Туркистон тарихининг қадимги даврлари, унинг халқи ва хўжалиги, турмуш тарзи ва урф – одатлари ҳақида Хитой ёзма манбаларида бизгача қизиқарли маълумотлар етиб келган. Бу маълумотлар қадимги Хитой тарихчилари Си Ма Цяннинг (мил. авв. II-I а.) “Тарихий хотиралар” ва Бан Гунинг (мил. авв. I а.) “Биринчи Хан сулоласининг тарихи” асарлари орқали етиб келган. Биринчи асар (“Ши Жи”) мил. авв. 138-90 йиларда бўлиб ўтган воқеаларни ўз ичига олган бўлса, иккинчи асар (“Ханшу”) мил. авв. 138-23 йилларда бўлиб ўтган воқеаларни қамраб олган. Унинг муаллиф ўз асарини ёзишда  “Ши Жи” да баён этилган маълумотларда фойдаланиб, уни янги воқеалар баёни билан бойитган.



Темир дарвоза-табиат мўъжизаси

JizDPI
Илм-фан

Ўзбекистонимиз табиати ўз ажойиботлари, ҳайратли мўжизалари билан ҳам  кишиларни лол қолдириб келмоқда. Ҳаттоки ҳар бир вилоят тушумида ҳам нега  бир табиат мўжазилари мавжуд. Одамлар бу ҳуснкор мўжизалар рўбарасида ички  қониқиш ва ҳайратда она Ватанимизнинг жаннатмаконлигини  эътироф қилишади. Йиллар, асрлар оша бундай мўжизалар одамлар меҳри, ишончини қозониб, зиёратгоҳларга отланиб кетишган. Шундай мўжизакор манзиллардан бири  Жиззахнинг ғарбий чегарасидаги Темур дарвозадир. У тарихан Темир дарвоза эди. XIV асрдан эътиборан Амир Темур дарвозаси номини олди. У Жиззахни Самарқанд билан боғловчи йўл дейишади. Ҳар куни  юзлаб йўловчилар  Амир Темур дарвозасида тўхтайди. Салқин шаббода эсиб турган манзилди осмонга бўй  чўзган қояларга тикилади ва албатта хотира учун эсиб  суратга тушади. Яна йўлда равона бўлади. Ёш келин-куёвлар ҳам айни  нигоҳ санаси куни дарвозага келишади. Ҳайбатли қоятош ўнгирида (ўнгир тагидаги ғор оғзи ёпилган) қадам ранжида  қилишади. Кўнгиллари тубидан умрлари ундан ҳам ҳайбатли қоятошдек  мағрур, Сангзордек тиниқ бўлишини туяди. Амир Темур дарвозаси табиат ўзи яратган ажойиб мўжиза. Унинг бўйдор  бўйи-басти, ўлчамли бағри, хузурбахш ҳавоси, осмон ўпар қоятошлари, эни 135 метрлик жойдан Сангзор дарёси,  темир йўл ва автомобил йўлининг жойлашган кўркам сийрати бари бир таҳсинга  лойиқ. Бунинг устига, унинг жойлашган ўрнини айтмайсизми?  Жойлашиш ўрнига кўра  ҳам  Темир дарвоза жуда ҳисобли. Башарти Тошкент шаҳри ва вилоятларнинг ҳар  бирида рамзий дарвоза борлигини инобатга олсак, Темир  дарвозанинг шарқий ва  ғарбий тарафларида 6 тадан дарвозалар жойлашган. У эса  ана шу 12 дарвозаларнинг ўртасида ўрин топган. Унинг рақами 7 билан ҳам, 1 билан белгиланиши мумкин. 1 рақами каби 7 рақами ҳар туркий ҳалқда азал-азалдан эътиборли рақам бўлган. Темир дарвоза ўрнининг яна бир хислати шундаки, унинг жанубий қояси  Туркистон тизма тоғи билан боғланган бўлса, шимолий қояси Нурота тоғлари билан туташган.



Илм – ибрат манбаи

JizDPI
Илм-фан

Киши дунёқарашини шакллантириш, таълим-тарбия, ахлоқ меъёрларини қарор топтириш, маънавий баркамол инсонни тарбиялашда илм-фан муҳим аҳамият касб этади. Бу бежиз эмас, албатта, чунки инсон руҳияти доимо маънавиятга, илм олишга мойилдир. Зеро, илм ахлоқ-одобнинг асосий манбаи, муҳим таянч нуқтаси ва инсон ҳаётининг лаззатидир. Кимнингки мижоз-табиати бузуқ, тарбияси номақбул, пасткаш хулқ-атвори ғолиб келса, ундаги илмга ташналик, қизиқиш, унинг ғаройиб лаззатидан баҳраманд бўлиш иштиёқи ҳам камол топмайди. Илмга бўлган ҳар қандай интилиш, ижобий мойиллик киши шахсини эъзозлайди ҳамда унинг қадр-қиммати ва мартабасини улуғлайди.


 


Инсон ўзига нима ва қай даражада лозим эканлигини илм-маърифат орқали англайди. Содда бир мисол:  Ибн Синонинг «Қонун – фи-т-тиб» китобини мукаммал ўзлаштирмаган кишини айблаб бўлмас, инсон маънавий камолоти бу билан белгиланмайди. Аммо ҳар бир шахс соғлиғининг қадрига етиш даражасида, ҳар она ўз фарзандини соғлом вояга етказиш зарурати даражасида тиб билимидан баҳраманд бўлмоғи айни илм орқали рўёбга чиқади.



ШАЙБОНИЙЛАР ДАВРИ МАДАНИЯТИ РИВОЖИНИНГ АЙРИМ ЖИҲАТЛАРИ.

JizDPI
Илм-фан

XVI асрда бадиий маданият соҳалари темурийлар давридаги бой маданий меросга таянган ҳолда, ярим кўчманчи шайбонийлар турмуш тарзи анъаналари мужассамлигида ривож топди. Мовароуннаҳрнинг маданий маркази бу асрда аста-секин Самарқанд шаҳридан шайбонийларнинг янги маркази Бухорога кўчди. Бу ерга даврнинг алломалари, етук олимлари, шоирлари, мусиқачилари, наққош-хаттотлари, меъморлари, рассомлари ва бошқа соҳа билимдонлари тўпланиб, замонасинииг илғор ижодий ва илмий салоҳиятини кўрсатиб турди ва бадиий маданият ривожига муҳим хисса кўшди.


 


Мовароуннахр ҳудудида қадимдан ривож топиб келаётган қурилиш-меъморчилик ишлари янги хукмрон сулола кучи ва мавқеини абадийлаштиришга қаратилган маданий ва маиший иншоотларнинг кўплаб  барпо этилишида ўз аксини топди. XVI аср меъморчилиги ривожини икки даврга бўлиш мумкии.


Биринчи давр XVI аср бошидан то 60-йилларгача даврни ўз ичига қамраб олган бўлиб, бунда темурийлар меъморчилиги аньаналарини давом эттириш ва шаҳар қурилишининг янги шарт-шароитларини ўрганиш ва топишга эътибор қаратилди.


 



Oilaviy muammolarga psixologik yondashuv va tashxislash

JizDPI
Илм-фан

Oila muammosi azaldan insoniyatning diqqat markazida bo’lib kelgan. Chunki oila mustahkamligi jamiyat faravonligining asosiy negizidir. Shu sababli Respublikamiz rahbariyati har bir xonadonning tinchligini, oilalarda farzandlarning baxtli, barkamol o’sishini ta’minlashga qaratilgan qator tadbirlarni amalga oshirmoqda.


Respublikamiz Prezidenti I.A.Karimov o’zining “Yuksak ma’naviyat – yengilmas kuch” kitobida “...oila institutini jamiyatning boshqa muhim ijtimoiy tuzilmalari, yurtimizdagi ma’naviy o’zgarishlar bilan uyg’un tarzda rivojlantirish, uning nufuzini oshirish masalasiga davlat siyosatining eng muhim va ustuvor yo’nalishi sifatida doimiy e’tibor berib kelmoqdamiz” – deb ta’kidlashi bejiz emas